1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги гидроэлектр станцияси қурилиши бошланди

Бугун, 2 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берди.

Ўзбекистонда янги гидроэлектр станцияси қурилиши бошланди

 

Бугун, 2 июнь куни Тожикистон Президентининг ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берган.

 

Ушбу иншоот энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда биринчи йирик лойиҳа бўлади. 140 мегаватт қувватли замонавий станция Ўзбекистон энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

 

Таъкидланишича, муҳандислик ишлари тўлиқ замонавий стандартлар асосида, илғор хорижий компаниялар иштирокида олиб борилмоқда.

 

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, шу жумладан Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган.

 

Ушбу лойиҳа тармоқнинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика