Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистонда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этилади. “Марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ушбу марказ фаолияти ташкил этилади. Ушбу йўналишларда тиббий кадрлар тайёрланади ва илм-фан ривожлантирилади. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Шунингдек, қарорда давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.