Ўзбекистонда ярим йил давомида қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди. Ярим йил давомида Cobalt энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республика автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 161 мингдан кўпроқни ташкил этди.
Жумладан:
- Cobalt — 49 458 дона;
- Gentra — 37 084 дона;
- Damas — 34 944 дона;
- Tracker — 15 071 дона;
- Onix — 11 222 дона;
- Nexia-3 — 2 056 дона;
- Махсус енгил автомобиллар — 11 775 дона.


