Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 мингта тирик туғилишлар қайд этилган. Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,7 фоизга ошган.
Бундан ташқари, республика бўйича 2023 йилнинг январ-апрел ойларида тирик туғилганларнинг фарзандлар кетма-кетлиги бўйича сони таққосланганда биринчи (тўнғич) фарзанд — 66,6 минг нафар, иккинчи фарзанд — 91,2 минг нафар, учинчи фарзанд — 80 минг надар ҳамда тўртинчи фарзанд — 43 минг нафарни ташкил этмоқда.


