1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда йил бошидан буён 7 миллиондан ортиқ пиротехника буюмлари мусодара қилинди

Аниқланган ҳолатларнинг 10 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган, 80 та ҳолатда эса маъмурий иш юритилган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 7 миллиондан ортиқ пиротехника буюмлари мусодара қилинди

 

 

Божхона органлари 2025 йил бошидан буён ўтказилган тезкор тадбирлар ва назорат жараёнлари давомида умумий қиймати 2,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 7,25 миллион дона пиротехника буюмларини мусодара қилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.

 

Аниқланган ҳолатларнинг 10 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган, 80 та ҳолатда эса маъмурий ишлар юритилган. Ноқонуний муомаладан олинган барча пиротехника воситалари вақтинча сақлаш учун ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилган.

 

Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилда ҳам кенг жамоатчилик иштирокида мусодара қилинган пиротехника буюмларини йўқ қилиш тадбирини ўтказиш режалаштирилган. Фуқаролардан пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолатларга дуч келганда, Божхона қўмитасининг 1108 қисқа рақамли ишонч телефони орқали хабар бериш сўралди.

 

Қайд этилишича, хавфлиликнинг II классига мансуб пиротехника буюмларининг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши, сотилиши, сақланиши ва фойдаланилиши қатъиян тақиқланади. Қонунчиликка мувофиқ, бундай қоидабузарликлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан БҲМнинг 50 бараваригача жарима белгиланган. Жиноят кодексига кўра эса айбдор шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика