Жаҳон бозорида олтиннинг бир троя унцияси учун нарх 1 977 долларгача ошди. Бу июль ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Октябрь бошида нарх 1 800 доллардан ҳам пасайиб кетганди.
Ўзбекистонда ҳам бугун олтин қуймалари нархи рекорд даражага етди. 40 граммли қуйма нархи биринчи марта 40 млн сўмдан ошди.


