1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредит берилади

Ушбу кредитни олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиш лозим.

Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредит берилади

 

Мазкур кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун мўлжалланган.

 

Бунда меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 миллион сўм миқдорида 1 йил муддатга берилади:

 

-2020 йил 1 январдан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида;

- 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.

 

Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 

➖банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

➖қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;

➖меҳнат органининг илтимосномаси.

 

Суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар ҳам берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун патент нархи ўзгаргани ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган меморандум муҳожирликдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика