1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Ўзбекистонга 5 ойда қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

06:34 / 22.06.2024

542

Ўзбекистонга 5 ойда қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 5 ойда қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ–май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадда Ўзбекистонга келган.

 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга ошган. 2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимидаги сони:

 

Тожикистон — 871,5 минг нафар;

Қирғиз Республикаси — 857 минг нафар;

Қозоғистон — 498,2 минг нафар;

Россия — 289,6 минг нафар;

Туркманистон — 53,8 минг нафар;

Туркия — 42,1 минг нафар;

Ҳиндистон — 23,2 минг нафар;

Хитой — 22,8 минг нафар;

Италия — 15,3 минг нафар;

Жанубий Корея — 15,1 минг нафар;

Бошқа давлатлар — 148,7 минг нафар.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика