1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга 7 ойда қанча сайёҳ келгани очиқланди

Чет эл фуқароларининг катта қисми қариндошларини йўқлаш учун мамлакатга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга 7 ойда қанча сайёҳ келгани очиқланди

Статистика агнетлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3 680,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мамлакатга 7 ойда энг кўп туристик мақсадда ташриф буюрган давлатлар фуқаролари қуйидагича:

          • Тожикистон – 1 151,4 минг нафар;
          • Қирғизистон – 912,8 минг нафар;
          • Қозоғистон – 879 минг нафар;
          • Россия – 417,4 минг нафар;
          • Туркия – 58 минг нафар;
          • Туркманистон – 39,6 минг нафар
          • Жанубий Корея – 20,2 минг нафар;
          • Ҳиндистон – 20 минг нафар;
          • Хитой - 17,7 минг нафар;
          • Германия - 14,1 минг нафар.

Шунингдек, Ўзбекистонга келган чет фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

          • қариндошларни йўқлаш — 3 138,6 минг киши;
          • бўш вақт ва дам олиш — 397,4 минг киши;
          • хизмат юзасидан — 73,4 минг киши;
          • даволаниш — 36,3 минг киши;
          • тижорат — 29,1 минг киши;
          • ўқиш мақсадида — 5,6 минг киши.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика