1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга импорт қилинган электр жиҳозларининг сертификатлари қайта текширилади

Бу 2023 йилнинг 25 декабридаги 118-сонли комиссия баённомасида кўзда тутилган.

Ўзбекистонга импорт қилинган электр жиҳозларининг сертификатлари қайта текширилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган “шубҳали” электротехника маҳсулотларининг келиб чиқиш сертификатларини (СТ-1) текшириш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ берган. Бу 2023 йилнинг 25 декабридаги 118-сонли комиссия баённомасида кўзда тутилган

 

Гап 2021-2022 йилларда Қозоғистондан олиб келинган электр жиҳозлари ҳақида бормоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзбекэкспертиза” компанияси ва Божхона қўмитаси сертификатларни текшириб, “аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши” зарур.

 

Нашрнинг ҳукуматдаги манбасига кўра, расмийлар Қозоғистондан электр жиҳозлари импорти кўпайганидан хавотирда ва ушбу маҳсулотлар аслида Хитой томонидан етказиб берилаётганидан гумон қилмоқда.

 

Хусусан, хитойлик етказиб берувчилар МДҲ давлатлари ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги шартномага асосан Қозоғистонда минимал маҳаллийлаштириш билан электр жиҳозларини (кондиционерлар, музлаткичлар в.б.) йиғиб, Ўзбекистон бозорига божсиз етказиб беришади, деб гумон қилиняпти.

 

Бундан ташқари, баённомада бир ой муддатда совитиш тизимлари (фанкойл агрегатлари, чиллерлар в.б.), газ қозонлари, қуёш сув иситкичлари ва Тошкент шаҳридаги Технопарк корхонасида ишлаб чиқарилган “ақлли” газ ҳисоблагичларининг келиб чиқиш сертификатларини (С-1) белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш топширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика