2023 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 807 тани ташкил этган [https://t.me/statistika_ru]. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони бўйича Россия етакчилик қиляпти — 2 884 та. Ундан кейинги ўринлардан корхоналар сони мос равишда 1 823 та ҳамда 1 771 та бўлган Хитой ва Туркия жой олди. Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: * Қозоғистон – 957 та; * Жанубий Корея – 703 та; * АҚШ – 296 та; * Тожикистон – 250 та; * Қирғизистон – 245 та; * Озарбойжон – 207 та; * Германия – 200 та; * Туркманистон – 130 та.