Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январ-июл ойларида хориждан қиймати 130 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 миллион дона барча турдаги мобил телефонлар импорт қилган.
Мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:
Хитой — 1,7 миллион дона
Ветнам — 189,2 минг дона
Ҳиндистон — 14,3 минг дона
Қозоғистон — 2,4 минг дона
БАА — 1,9 минг дона.


