1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга тожикистонликлар даволаниш учун энг кўп келмоқда

Январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга 75 600 нафар хорижий фуқаро даволаниш учун келган.

Ўзбекистонга тожикистонликлар даволаниш учун энг кўп келмоқда

 

Жорий йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида 75 600 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

 

Қайд этилишича, тиббий сайёҳларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё давлатлари фуқароларига тўғри келади. Энг катта оқим Тожикистон ҳиссасига тўғри келиб, мазкур даврда ушбу мамлакатдан 53 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга даволаниш учун келган.

 

Кейинги ўринларда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари қайд этилган. Хусусан, Қирғизистондан 13 038 нафар, Қозоғистондан эса 6 979 нафар бемор тиббий ёрдам олиш учун мамлакатга ташриф буюрган.

 

Шунингдек, белгиланган даврда Россиядан 1 709 нафар, Афғонистондан 533 нафар ва Туркманистондан 215 нафар фуқаро Ўзбекистонда даволанган.

 

Узоқ хориж мамлакатларидан келган беморлар сони нисбатан кам бўлиб, Туркиядан 43 нафар, АҚШдан 15 нафар, Хитойдан 14 нафар ва Озарбайжондан 10 нафар фуқаро қайд этилган. Яна 65 нафар бемор бошқа давлатлардан келган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика