1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россияга юборилиши айтилган хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани айтилган хабарлар тарқалди

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россияга юборилиши айтилган хабарлар тарқалди

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

 

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа доктринасига кўра, мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика