1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 9 ойлик импорт ҳажми 33 миллиард доллардан ошди

Машина ва транспорт воситалари импорти 11,2 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 9 ойлик импорт ҳажми 33 миллиард доллардан ошди

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакат 33,1 миллиард долларлик маҳсулот ва хизматлар импорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга кўпдир.

 

Импортдаги энг катта улуш машина ва транспорт воситаларига тўғри келади – 11,2 миллиард доллар ёки жами импортнинг 33,9 фоизи. Саноат товарлари 5,3 миллиард доллар (15,9 фоиз), кимёвий моддалар ва тегишли маҳсулотлар 4,1 миллиард доллар (12,3 фоиз) билан иккинчи ва учинчи ўринда туради.

 

Шунингдек:

  • Хизматлар импорти – 3,6 миллиард доллар;
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва моллари – 3,1 миллиард доллар (9,3 фоиз);
  • Минерал ёқилғи-мойлаш материаллари – 2,6 миллиард доллар (7,9 фоиз);
  • Турли хил тайёр маҳсулотлар – 1,2 миллиард доллар (3,7 фоиз);
  • Ноозиқ-овқат хомашёси – 1,1 миллиард доллар (3,3 фоиз);
  • Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар – 387,5 млн доллар (1,2 фоиз);
  • Ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 251 млн доллар (0,8 фоиз);
  • Бошқа товарлар – 229,7 млн доллар (0,7 фоиз).

 

Мазкур рақамлар Ўзбекистон импортининг асосий тоифалари ва улушларини аниқ кўрсатиб беради ҳамда мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг муҳим кўрсаткичидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика