Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, [https://api.mf.uz/media/filestore/DB_2022.pdf] 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Бунда давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи эса 3,3 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39 фоизни (2021 йил якунида – 38 фоиз) ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 36,4 фоизгача пасайган. Ҳисоботда келтирилишича, давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлсада, ялпи ички маҳсулот тез суратларда, яъни 11,1 млрд долларга ўсганлиги туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган