Cтатистика қўмитаси 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларига оид маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, республиканинг доимий аҳолиси 36,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 18,1 миллиони аёллар бўлса, эркак сони бироз кўпроқ — 18,3 миллион.
Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18,6 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,8 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Қуйида мос давр билан айрим демографик кўрсаткичлар келтирилган:
-
туғилиш сони – 434,5 минг киши;
-
никоҳлар сони – 98,7 мингта;
-
ажримлар сони – 25,4 мингта;
-
кўчиб келган одамлар сони – 1,6 минг киши;
-
кўчиб кетганлар сони – 9 минг киши.


