Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилиши айтилмоқда.
«Ислоҳотларимизнинг кейинги устувор йўналишлари бу:
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш;
- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш;
Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтирамиз», — деди Ходжаев.


