1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали олтин даражадаги сертификат олди

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган.

Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали олтин даражадаги сертификат олди

 

2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz  “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

 

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz. 

 

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

 

Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.

 

Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.

 

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика