1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга камайди

Захиралар кетма-кет олтинчи ой (апрель ойидан бери) пасайиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна 1,65 млрд долларга камайди

 

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,65 миллиард долларга камайган ҳолда 31,04 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2020 йил 1 апрелдан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, ўшанда захиралар 31,27 миллиард долларни ташкил қилган.

 

Захиралар кетма-кет олтинчи ой (апрель ойидан бери) пасайиб бормоқда ва йил бошидан буён мамлакатнинг "молиявий хавфсизлик ёстиғи" 4,73 миллиард долларга камайди.

 

Ўтган ойда халқаро валюта захиралари 1,3 миллиард долларга (-15 фоизга) қисқариб, 7,39 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич 2013 йилдан бери статистиканинг бутун даври учун антирекордни янгилашда давом этмоқда. Йил бошидан буён валюта захиралари 4,25 миллиард долларга камайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика