Гидрометеорология хизмати маркази шошилинч ахборот билан чиқиб, Ўзбекистоннинг 6 вилоятидаги айри ҳудудлар аҳолисини 5 кун муддат ичида кузатилиши мумкин бўлган қор кўчкиларидан огоҳлантирди [https://t.me/uzgydromet/9335]. Жорий йилнинг 5-10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: > * Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида; > * Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида; > * Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида; > * Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида; > * Наманган вилояти: Поп туманида; > * Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.