Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди.
Мисрлик Омар Элавадига қарши рингга кўтарилган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари қаршисида рақибини ожиз қолдирди. Энди у 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николаи Тертерян (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.


