Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Олимпиаданинг футбол турнири доирасида Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда майдонга тушади.
Учрашувни эса океаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Кавана-Вауф Кемпбелл (Янги Зеландия), унга қанотларда Тревис Исаак (Янги Зеландия) ва Мутукера Бернард (Соломон ороллари) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ҳамилтон Одеттега (Ямайка) топширилган.
Тимур Кападзе шогирдлари 1-турда Испанияга қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Миср олимпиaчилари Доминикан Республикаси билан дурангга имзо чекди ва бир очкога эга бўлди.


