1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Париж—2024. Ўзбекистонлик ҳакам чорак финалдаги энг муҳим учрашувни бошқариб боради

Мазкур баҳс 3 август куни бўлиб ўтади.

Париж—2024. Ўзбекистонлик ҳакам чорак финалдаги энг муҳим учрашувни бошқариб боради

 

Айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида Олимпия ўйинлари баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг футбол беллашувлари чорак финал босқичи доирасидаги Франция – Аргентина учрашувида Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар иш олиб боради.

 

Унга қанотларда Андрей Тсапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Мазкур баҳс 3 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

 

Ушбу баҳс Танташев бошчилигидаги ҳакамларнинг Париждаги мусобақадаги учинчи ўйини ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳ баҳсларида Франция—Гвинея ҳамда Парагвай—Мали учрашувларини бошқарди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика