Тошкент вилоятининг Перкент туманида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Расмий хабарга кўра, тўқнашув 22 июнь куни соат 11:30 ларда “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлида содир бўлган.
24 ёшли ҳайдовчи Камаз русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмаганлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lasetti русумли транспорт воситаларига бориб урилган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


