Айиқ Бағдодга учишдан олдин Ироқ самолётининг юк омборидаги қутидан чиқиб кетган ва парвознинг кечикишига сабаб бўлган. Воқеа Дубай аэропортида юз берди.
Жароҳат олганлар йўқ. Ироқ авиакомпанияси ҳодисада айбдор эмаслигини айтди, чунки Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари томонидан юборилган мутахассислар айиқни эвтанизация қилишлари ва ҳайвонни самолётга олиб чиқишлари керак эди, бироқ бу амалга оширилмаган. Йиртқичнинг эгаси ким эканлиги номаълум.
Ироқ Бош вазири воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрди.
"Ал Арабия" нашрига кўра, сўнгги йилларда Ироқнинг бадавлат одамлари йиртқич ёввойи ҳайвонлар боқишни кўпайтиришни одат қилган.


