АҚШ Президенти Жо Байден Арманистон бош вазири Никол Пашинянга мактуб йўллаб, унда Қўшма Штатлар унинг мамлакатини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.
Америка Президентининг мактубини АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) раҳбари Саманта Пауэр етказди.
“Мен Вазирлар Маҳкамасининг асосий аъзоси Саманта Пауэрдан Америка Қўшма Штатлари ва менинг маъмуриятим Арманистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигингизни ҳимоя қилувчи муносиб ва мустаҳкам минтақавий тинчликка эришишга интилишларини кучли қўллаб-қувватлашини шахсан сизга етказишни сўрадим", дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасидаги учрашув келаси ой бўлиб ўтади.


