1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пашинян БМТ бош котибига Озарбайжон устидан шикоят қилди

Шунингдек, у Евроиттифоқдан чегарадаги ҳарбий ҳаракатларига аниқ баҳо беришни сўради.

Пашинян БМТ бош котибига Озарбайжон устидан шикоят қилди

 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан Арманистон—Озарбайжон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди.

 

Гутерриш икки давлат чегарасида давом этаётган тарангликдан хавотир билдириб, минтақавий муаммоларни тинч музокаралар орқали ҳал этиш муҳимлигини билдирган.

 

Пашинян Озарбайжон бўлинмаларини Арманистон Республикаси суверен ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг адекват жавоби муҳимлигини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, у Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел билан учрашувда халқаро ҳамжамият, жумладан, Европа Иттифоқи томонидан Озарбайжон тажовузига аниқ ва мақсадли баҳо бериш зарурлигини таъкидлаган. Мишел мулоқот ва тинчликни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон чегарасида 13–14 сентябрь кунлари қуролли кучлар ўртасида тўқнашув содир бўлган. Унда Озарбайжон томонидан 80 нафар аскар ҳалок бўлган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика