Телеграм асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга уюштирган сафари ҳақида илк марта пост ёзиб, обуначилари билан таассуротларини бўлишди.
“Ўзбекистонга сафарим чоғида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди”, дея пост ёзди у ўз Телеграм каналида.
Шунингдек, Дуров самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, йил давомида яна Тошкентга ташриф буюриши мумкинлигига ишора қилган.


