Хитой пойтахтини қуюқ тутун қоплади. Маҳаллий ҳукумат 2-ноябргача амалда бўладиган об-ҳаво ҳақида тўқ сариқ огоҳлантириш эълон қилди.
Хитой Миллий метеорология маркази яқин 3 кун ичида Анхуй, Сзянсу ва Сичуан провинцияларини кучли тутун қоплашини айтмоқда.
IQAir халқаро онлайн платформаси маълумотларига кўра, якшанба куни Пекин дунёдаги энг ифлосланган 2-мегаполисга айланди.


