Ўйинларнинг сўнгги кунида 5 та йўналишда медаллар тўплами ўйналди. Шунингдек, Хоккей спорт туридан финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Финляндия терма жамоаси Россия устидан ғалабага эришиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Қишки Олимпияда якунларига кўра, Норвегия терма жамоаси 16 та олтин, 8 та кумуш ва 13 та бронза медалларини жамғарган ҳолда мусобақани пешқадам сифатида якунлади. Иккинчи ўрин Германияга насиб этди (12-10-5). Учинчи ўрин эса Хитой (9-4-2) бўлди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон делегасияси номидан қатнашган спортчи Комилжон Тўхтаев слалом йўналиши бўйича 29-ўринни қайд этди.