1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пентагон Киевга 1.2 миллиард долларлик ҳаво мудофааси тизимини етказиб бермоқчи

Ҳозирда Украина ихтиёрида иккита шундай тизим бор.

Пентагон Киевга 1.2 миллиард долларлик ҳаво мудофааси тизимини етказиб бермоқчи

 

Пентагон Украина учун NASAMS тизимларига 1.2 миллиард доллар ажратмоқчи. Мудофаа вазирлиги ушбу тизимларни ишлаб чиқарувчи Raytheon Technologies компаниясига бу бўйича тегишли шартномани топширган.

 

АҚШ хукумати Украинага жами 8 та шундай ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини етказиб беришга розилик билдирган. Ҳозирга қадар уларнинг иккитаси Киевга берилган.

 

NASAMS ҳаракатдаги ўрта радиусли зенит ракета тизими ҳисобланади. У кичик ва ўрта баландликдаги ҳаво нишонларига қарши курашга мўлжалланган. Ушбу тизим дрон, баллистик ва қанотли ракеталарни, самолёт ва вертолётларни йўқ қила олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика