Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси февраль ойида расмийларга “Ғарб билан муаммога дуч келмаслик” учун юкни яширин равишда амалга оширишни буюрган эди, деб хабар беради "The Washington Post" газетаси.
Нашрга кўра, артиллерия снарядлари ва порох етказиб бериш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.
Унинг журналистлари Пентагондан сизиб чиққан маълумотларни таҳлил қилишда давом этмоқда.
Ҳужжатларда Сисининг Мисрнинг юқори мартабали ҳарбий офицерлари ва Мудофаа ишлаб чиқариш вазири билан бўлган суҳбатлари ҳақида маълумотлар бор. У завод ишчиларига снарядлар Миср армияси учун мўлжалланганлиги ҳақида хабар беришни буюрди. Ҳужжатда Мудофаа вазири Салоҳ ад-Диннинг “...kerak бўлса, ўз халқига сменада ишлашга буйруқ бергани" қайд этилган.
Унинг сўзларига кўра, руслар “ҳамма нарсани сотиб олишга” тайёр эканликларини айтишган.
Хусусан, русларга Россиянинг Град МЛРС билан мос келадиган Сакр 45 ракеталари топширилиши керак эди.


