1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Покистон шимолида қор кўчкилари туфайли 22 киши ҳалок бўлди

Покистондаги курортлардан бирида минглаб машиналар қор остида қолиб кетди. 20 дан ортиқ сайёҳ ҳалок бўлди.

Покистон шимолида қор кўчкилари туфайли 22 киши ҳалок бўлди

 

Мазкур ҳафтада Покистондан ташқари  Афғонистон ва Тожикистон тоғликларига кетма-кет кириб келган жанубий нам тропик ҳаво оқими жуда ҳам кўп миқдорда қор қоплами ҳосил қилди.

 

Мюрри курорт шаҳри яқинида тирбандликда қолиб кетган кучли қор оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Полициянинг айтишича, 6 киши музлаб ўлган, қолганлари эса чиқинди газлардан заҳарланган бўлиши мумкин.

 

 

Сўнгги кунларда Исломободдан 64 километр узоқликда жойлашган шаҳарга 100 мингдан ортиқ машина етиб келган.

Покистон ички ишлар вазирлигига кўра, қор кўчкилари камида 1000 та машинани босиб қолган,

Қидирув, қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

“Сўнгги 15-20 йил ичида биринчи марта бундай кўп сайёҳлар Мюррига оқиб келди, бу эса катта инқирозга сабаб бўлди”, — деди ички ишлар вазири.

 

Ҳалок бўлганлар орасида полициячи, унинг рафиқаси ва 6 нафар фарзанди, шунингдек, яна 5 кишилик оила бор.

 

Ҳарбийлар қор остида қолиб кетган 300 дан ортиқ одамни қутқарганини маълум қилди. Ҳарбийлар Мюррига олиб борувчи йўлларни тозалашга киришдилар.

 

Маҳаллий аҳоли кўчкида қолганларга  кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат тарқатган, денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган шаҳарга етиб бора олганлар ҳукумат ва мактаб биноларидан бошпана билан таъминланган.

 

Йўлларни тозалаш ва қамалиб қолганларни қутқариш учун ҳарбийлар жалб қилинган.

 

Бош вазир Имрон Хон сайёҳларнинг ўлимидан ҳайратда қолганини айтди. У тергов ўтказиш ва бундай фожиаларнинг олдини олиш чораларини кўришни билдирган. Шунингдек, ҳукумат сайёҳлар оқимини тўхтатиш учун Мюрри тепалик станциясига олиб борадиган барча йўлларни ёпишини эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёқутистонда аномал совуқ сабаб мактаблар ёпилгани ҳамда Мисрнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларига қум бўрони, жала ва бўрон ёпирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика