Покистон шимоли-ғарбида кучли ёмғир ва қор ёғиши оқибатида камида 38 киши, жумладан, 20 бола ҳалок бўлди.
Сўнгги 24 соат ичида Хайбер-Пахтунхва провинциясининг турли ҳудудларида 89 мм гача ёмғир ёғди, тоғли Гилгит-Балтистон минтақасидаги муҳим магистраль йўллар қор остида қолди, деб хабар бермоқда «Давн» нашри табиий офатларга қарши кураш бошқармасига таяниб.
Кўчкилар Исломободни мамлакат шимоли-ғарби билан боғлайдиган Қоракорам шоссесини тўсиб қўйган. Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон туманида ёғингарчилик оқибатида ўнлаб турар-жой бинолари вайрон бўлди.


