Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Атток туманидаги Дери Кот ҳудудида мактаб автобусига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида икки бола ҳалок бўлди, беш нафари яраланди.
Хабарларга кўра, ҳодиса ҳужумчиларнинг мактаб автобуси ҳайдовчисига нисбатан шахсий душманлиги туфайли содир бўлган. Ҳайдовчи олган жароҳатларига қарамай тирик qolgan.Politsiya ва туман ҳокимлиги жиноят жойидан қочиб кетган ҳужумчиларни қидириш билан банд.
Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳужумни қоралаб, айбдорларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришни буюрди.