Покистоннинг Кветта шаҳрида содир бўлган портлашда камида беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РиаНовости» нашри [https://ria.ru/20230205/vzryv-1849832961.html]ёзмоқда. Ҳодиса полиция бўлими яқинида содир бўлган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ярадорлар шаҳар фуқаролик шифохонасига етказилган. Ҳозирда полиция ходимлари воқеа жойида иш олиб бормоқда, ҳудуд ўраб олинган. Расмийлар ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади, портлаш сабаблари ҳам аниқ эмас.