Покистоннинг Кветта шаҳридаги темир йўл вокзалида портлаш юз берди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Бугун, 9 ноябрь куни эрталаб содир бўлган ҳодисада камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Полиция портлаш сабабларини ўрганмоқда. Портлаш сабабларидан бири сифатида теракт амалга оширилгани версияси кўриб чиқилмоқда.


