Дунё
|
02 Апрел 16:20
188
Дунё
|
02.04.2022, 16:20
188

Польша Россияга қарши санкциялар натижа бермаётганидан нолиди

Мамлакат бош вазири Москва активларини тўла мусодара қилишга чақирди.

 

 

Россияга қарши жорий этилган санкциялар натижа бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.

 

“Биз ҳозирга қадар Россияга қарши киритган санкцияларимиз кутилган натижани бермаяпти. Бунинг исботи сифатида рубль курсининг урушгача бўлган даврга қайтаётганини келтириш мумкин. Бу бизнинг ҳаракатларимиз Европа етакчилари истаган натижага эришилмаганини англатади”, – деган Моравецкий.

 

Шу билан бирга сиёсатчи айрим европалик раҳбарларнинг нормал муносабатларни тиклаш ҳақида ўйлаётганини, уларга бизнес босим ўтказаётганини айтган.

 

“Украина ўз суверенитети, ўз эркинлигини ҳимоя қилмас экан, нормаллашувга қайтиш мумкин эмас. Акс ҳолда Европа ўз заифлигини кўрсатади, у ўзининг асосий, умуминсоний қадриятларини ҳимоя қила олмайди”, – деб қўшимча қилган Польша ҳукумати раҳбари.

 

Шунингдек, Моравецкий Россиянинг музлатиб қўйилган маблағларини мусодара қилишга чақирган.

 

Аввалроқ Польша 45 рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборган эди.

Tags: