Варшавада АҚШ президенти Жо Байден расмий ташриф билан бўлган даврда қурол олиб юриш тақиқи жорий этилди.
Байден 21–22 февраль кунлари Полша пойтахтига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
“Ички ишлар ва маъмурият вазири қарори билан 20 февралдан 22 февралгача қурол-яроғ олиб юриш тақиқланди. Бу хавфсизлик билан боғлиқ”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Байденнинг ташрифи чоғида Варшавага мамлакатнинг бошқа вилоятларидан қўшимча полиция кучларини юборилади.


