Хабарга кўра, “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Тожикистон Республикасига ўтиш учун Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири божхона постида мавжуд бўлган темир йўл вагонларини сканер қилишга мўлжалланган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганда, рентген тасвирларида вагон ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар борлиги маълум бўлди.



Натижада, ушбу вагон божхона кўригидан ўтказилганда “Чангютгич”, “Кир ювиш машинаси” ва “Қуруқ сут” каби товарлар орасида ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 миллиард 50 миллион сўмлик 402 қути “Esse Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





