Прага марказидаги университетда отишма юз берди. Унда 15 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар яраланган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, буни шу университетнинг фалсафа факультети ўқувчиси, 24 ёшли талаба уюштирган. Чехия полисияси қуролли шахс ўз жонига қасд қилганини маълум қилди. Тармоқларда қуролли шахсдан яширинган суратлар тарқалди.