1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент фармони билан 615 нафар маҳкум афв этилди

Озодликдан тўлиқ ёки қисман озод этилганлар орасида аёллар, ёшлар ва чет эл фуқаролари ҳам бор.

Президент фармони билан 615 нафар маҳкум афв этилди

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган навбатдаги афв этиш фармони асосида жами 615 нафар маҳкум авф этилди. Уларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинди, 123 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди, яна 97 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроқ жазо тури билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш муддатлари қисқартирилди.

 

Афв этилганлар орасида 9 нафар хорижий фуқаролар, 29 нафар аёллар, 23 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 264 нафар ёшлар (улардан 2 нафари вояга етмаган) мавжуд. Ҳукумат вакилларига кўра, афв инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, уларнинг жамиятга қайта ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, афв жараёни махсус комиссия хулосаларига асосланган ҳолда ўтказилган бўлиб, унда судланган шахсларнинг хулқи, ўзини тузатиш йўлидаги ҳаракатлари ва оилавий шароитлари инобатга олинган. Афв этилганларнинг жамиятга қайтиши учун зарур ижтимоий ёрдам ва реабилитация чоралари кўрилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика