1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Самарқанддаги Биокимё институтини бориб кўрди

Президент институт олимларини чет элда малака оширишга юбориш, фармацевтика ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқиш, ғўза, узум, доннинг янги навларини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Самарқанддаги Биокимё институтини бориб кўрди

 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти фаолияти билан танишди.

 

Бугунги кунда университетда 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Бу ерда тўртта – Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти, Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда Биокимё институти ташкил этилган.

 

«Биокимё институти жорий йилда университетнинг биология ва кимё факультетлари негизида очилди. Бунинг учун кенг кўламли қурилиш қилиниб, еттита янги бино қурилди. Жумладан, жами мингдан ортиқ ўринга эга 2 та ўқув биноси, мажлислар зали, оранжерея-иссиқхона, биологик тадқиқотлар лабораторияси – виварий, ботаник тадқиқотлар лабораторияси – гербарий ҳамда талабалар ошхонаси барпо этилди», — дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, икки йўналиш мутахассисларига бир майдонда илмий изланишлар олиб бориш имкони яратилди. Бу биология ва кимё йўналишидаги инновациялар интеграциясини янги босқичга олиб чиқади. 

 

Давлат раҳбари институтдаги ўқув хоналари, оранжерея, илмий лабораториялардаги шароитлар билан танишди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилди. Улар Президентга истиқболда онкологик дори воситаларининг кимёвий трансформацияси асосида хавфли ўсмаларга қарши танлаб таъсир этадиган янги дори воситаларини яратиш режаси ҳақида сўзлаб берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика