1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

 

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

 

Ушбу нуфузли мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ҳамда Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилди.

 

Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилди.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета ИИ, АҚШ Президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси Президенти Нелсон Мандела, Таиланд Қироли Пхумипон Адулядет, БАА Президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика