1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Мулоқотда бир қатор масалалар, жумладан, Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилиши муҳокама қилинди.

Президент Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Кўксарой қароргоҳида учинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

“CAMCE” корпорацияси раиси Ван бо билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Мамлакатда фаолият юритишда катта тажриба тўплаган компания йирик лойиҳаларни молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг бутун занжирини қамраб оладиган ечимларни тақдим этишга ихтисослашган.

 

“Goldwind” Цао Чжиган билан компаниянинг Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилди. Компания шамол энергетикаси технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлиб, жаҳондаги етакчи шамол турбиналари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шамол электр станциялари қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

 

“China Southern Power Grid” билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича “Holley Group” компанияси муваффақиятли ишлаётгани қайд этилди. Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва унга Хитойнинг йирик компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика