1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Принтерда чоп этилган ракета двигателлари синовдан ўтдими?

Буюк Британияда 3D-босма ракета двигателларини синовдан ўтказиш бошланди.

Принтерда чоп этилган ракета двигателлари синовдан ўтдими?

 

Эдинбургда жойлашган Skyrora компанияси двигателларни ўзининг Skyprint 2 принтери ёрдамида ишлаб чиқарди.Компанияга кўра, технология аввалги моделларга нисбатан ишлаб чиқариш вақтини ва харажатларни камайтиради.

 

Янги двигателлар Шотландиянинг Мидлотиан шаҳридаги энг йирик ракета марказида синовдан ўтказилади. Синовлар ёзда ҳар ҳафта ўтказилади. Ҳар бир ишга туширилганда двигател 250 сония ишлайди – ракетанинг космик орбитага етиб бориши учун шунча вақт кетади.

 

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги New Frontier Aerospace компанияси билан 3D-принтерда чоп этилган Mjölnir ракета двигателини яратиш бўйича 1,5 миллион долларлик шартнома тузгани хабар қилинганди.

 

Қайд этилишича, компания 2024 йилнинг май ойида ёнғинга чидамли 3D босиб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишни якунлашни ва двигател синовларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика