Париж клуби вариантлардан бири сифатида “Фиорентина” футболчиси Дусан Влаҳовични кўрмоқда.
Хабарларга кўра, Эрлинг Ҳоланд “ПСЖ” учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Бироқ Париж спорт директори Леонардо арзонроқ ва қулайроқ бўлган Влаҳовичга пул тикмоқчи.
Маълумотларга қараганда, сербиялик футболчига “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумда Влаҳович А Сериянинг 37 ўйинида 21 та гол урди ва чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. 21 ёшли сербиялик форвард 2018 йилдан буён “Фиорентина”да тўп суриб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Аввалроқ Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юбориши ва Мбаппега 6 йиллик шартнома ва 40 миллион евро маош таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


