“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Англиялик ҳужумчининг хизматларига Париж клуби қизиқмоқда. Бу ҳақда “Media Foot” нашри хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар ўтган ёзда Решфордга қизиқиш билдиришган, бироқ келишув амалга ошмаган. “ПСЖ” энди қишки трансфер ойнасида Маркусни сотиб олмоқчи.
Ҳужумчининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади, шу боис қишда “ПСЖ” Рашфордни арзонлаштирилган нархда сотиб олишга ҳаракат қилади.
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд Англия премер-лигасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди. 24 ёшли инглиз футболчиси сентябрь ойида ўтказилган иккита ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.


