УЭФА "ПСЖ"га клубнинг Килиан Мбаппе олдидаги қарзи туфайли санкция қўллаши мумкин. Парижликлар форварддан 55 миллион евро қарздор. Франциялик футболчининг атрофидагилар УЭФА парижликларга босим ўтказа олишига умид қилмоқда. Балки "ПСЖ" келишув битимини имзолашга ва Мбаппе олдидаги барча қарзни тўлашга рози бўлар. Эслатиб ўтамиз, Мбаппе "Реал Мадрид"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. У 6 учрашувда 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.